Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Финляндия парламенти НАТОга аъзо бўлиш учун овоз берди

Финляндия парламенти НАТОга аъзо бўлиш учун овоз берди

Фото: «EADaily»

23 апрель куни Финляндия парламенти мамлакатнинг Шимолий Атлантика алянси (НАТО)га аъзо бўлиши учун овоз берди.

Парламентдаги депутатларнинг кўпчилиги НАТОга аъзоликни ёқлашди. Финляндия ташкилотга аъзолик учун Швеция билан биргаликда ариза топширгани маъқул, дейишди парламент аъзолари.

Финляндия парламенти энди НАТОга аъзо бўлиш учун ариза юборади. Воқеа ёз фаслига тўғри келиши мумкин.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг, агарда зарур ҳужжатларни тақдим этишса, Финляндия ва Швеция ҳарбий блокка тезлаштирилган тартибда қабул қилинишини айтган.

Финляндия ва Россия ўртасидаги чегара узунлиги — 1 265 километр. Россиянинг НАТО давлатлари (Норвегия, Эстония, Латвия, Литва ва Польша) билан қуруқликдаги чегаралари узунлиги шу пайтгача 1 215 километр эди. Алянснинг шарққа кенгайишини истамаётган Россиянинг Шимолий алянс билан қуруқликдаги чегаралари икки баравардан зиёдроққа (2 480 км) чўзилишга жуда яқин. Камига Россиянинг Калининград вилояти сув ва қуруқликда НАТО мамлакатлари «бағрида» қолиб кетиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг