Финляндиянинг НАТОга кириши Россия учун таҳдид ― Песков
НАТОнинг кенгайиши ва Россия чегараларига яқинлашиши Евроосиё қитъасини янада барқарор ва хавфсиз қилмайди, Финляндиянинг НАТОга қўшилиши, албатта, Россия хавфсизлигига таҳдид солади, деди Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.
«Албатта, НАТОнинг навбатдаги кенгайиши бизнинг қитъамизни янада барқарор ва хавфсизроқ қилмайди», деди Кремль вакили тегишли саволга жавобан.
Куни кеча Helsingin Sanomat нашри Финляндия ва Швециянинг келаси ҳафта НАТОга аъзо бўлиш учун ариза бериш режалари ҳақида хабар берган эди.
Шунингдек, Украинанинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш аризаси июнь ойида Европа Кенгашида давлат ва ҳукумат раҳбарлари даражасида муҳокама қилинади. Ушбу йиғилиш Европа Иттифоқи тадбирлари жадвалига кўра, 23-24 июнь кунлари бўлиб ўтади, деб хабар берди Франция Ташқи ишлар вазирлиги.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter