Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ФҚБ собиқ спортчини топ-10 жиноятчи рўйхатига киритди

ФҚБ собиқ спортчини топ-10 жиноятчи рўйхатига киритди

Фото: FBI

Канадалик собиқ олимпия сноубордчиси Райан Веддинг АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) излаётган топ-10 жиноятчи рўйхатига киритилди. У гиёҳвандлик моддалари ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи халқаро тармоққа асос солган.

NBC News телеканали хабарига кўра, Веддинг бошчилик қилган амалиётлар орқали Колумбияда тайёрланган наркотиклар мунтазам равишда Мексика чегараси орқали АҚШ ва Канадага олиб кирилган.

ФҚБ тахминича, Веддинг Мексика ҳудудида, у «қуролланган ва хавфли» дея тоифаланди.

Давлат департаменти терговга ёрдам берувчи исталган маълумот учун 10 млн доллар мукофот эълон қилди, ФҚБ эса Райан Веддингни тутиш, ҳибсга олиш ва экстрадиция қилишга олиб келувчи маълумотлар учун қўшимча 50 минг доллар ваъда қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


    Изоҳлар мавжуд эмас