Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Франция осмонида учиб юрган ғалати объект камерага тушиб қолди

Франция осмонида учиб юрган ғалати объект камерага тушиб қолди

Франция осмонида сирли аномал ҳодиса қайд этилди ва бу ҳолатни олимлар ҳам тушунтира олмадилар. Бу ҳақда Британиянинг Express нашри маълум қилмоқда.

Воқеа шу йилнинг 9 ноябрь куни кечқурун юз берган. Тунда осмонда тўсатдан тўқ сариқ рангли ва порлаб турган силиндрсимон объект пайдо бўлган, бир оз вақт ўтгач, тўсатдан ғойиб бўлган.

Сирли ҳодисани Франциянинг Ўрта ер денгизи соҳилида жойлашган  бир қанча шаҳарларининг аҳолиси кузатган.

«Гувоҳларнинг таъкидлашича, объектнинг ҳавода айланиб юргандек туюлган ақл бовар қилмайдиган бурилишлари ва тезлиги унинг шар, самолёт ёки сунъий йўлдош эмаслигини исботлайди», — дейилади нашр эълон қилган хабарда.

Мутахассислар Франция осмонидаги НУЖлар, самолёт ёки сунъий йўлдош бўлиши мумкинлигига шубҳа қилишмоқда. У жуда юқори тезликни ва рўйхатдаги ҳаво транспорт воситаларига хос бўлмаган жуда чалкаш парвоз йўлини намойиш этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг