Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Франция россиялик бойларнинг активларини музлатиб қўйди

Франция россиялик бойларнинг активларини музлатиб қўйди

Франция расмийлари санкциялар қўлланилганлиги сабабли россиялик бойларнинг қарийб 850 миллион евролик мулки ва активларини музлатиб қўйди, деб хабар бермоқда TF1 телеканали.

Шундан 150 миллиони банк ҳисобварақларида музлатилган, яна 539 миллиони бир неча ўнлаб кўчмас мулк объектлари, 150 миллиони иккита яхта қийматидир. Франция молия вазири Бруно Ле Мэрнинг сўзларига кўра, бу маблағлар ва объектлар расман мусодара қилинмаган, аммо эгалари вақтинча уларни тасарруф этишга ҳақли эмас.

Ле Мэрнинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи санкциялари остида Россия Марказий банкининг Франциядаги музлатилган активлари ҳажми тахминан 22 миллиард еврони ташкил қилган.

Bloomberg агентлигининг 19 март куни хабар беришича, ЕИ давлатлари расмийлари санкциялар остида қолган йирик россиялик тадбиркорларнинг активларидан Украинани тиклашни молиялаштириш учун фойдаланиш имкониятини кўриб чиқишмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг