Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Францияда 18 яшар шахс терактда гумонланиб қўлга олинди

Францияда 18 яшар шахс терактда гумонланиб қўлга олинди

Францияда чеченистонлик 18 ёшли йигит ҳибсга олинди. У Олимпиада вақтида стадионга ҳужум қилишга тайёрланишда гумон қилинмоқда.

Франция полицияси ёзги Олимпиада ўйинлари вақтида Сент-Этьен шаҳридаги стадионда теракт тайёрлашда гумон қилиб, чеченистонлик 18 ёшли ўсмирни қўлга олди, дея баёнот берди мамлакат ИИВ раҳбари Жералд Дарманин.

«Далиллар шуни кўрсатадики, у Олимпиада футбол ўйинларидан бирида Geoffroy Guichard стадионига ҳужум қилишга фаол тайёргарлик кўрган», деди Жералд Дарманин баёнотида. 

«У томошабинларга ҳам, хавфсизлик ходимларига ҳам ҳужум қилиб, кейин ўзини ўлдирмоқчи бўлган», деди Жералд Дарманин.

Полиция ҳибсга олинган шахснинг исмини ошкор қилмаяпти. Айтилишича, гумонланувчи Чеченистонда туғилган.

Франция полицияси Парижда 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари олдидан шай ҳолатга келтирилди. Олимпиада давомида тартибни 45 минг полициячи назорат қилиши кутилмоқда.

Аввалроқ Нью-Йоркда хавфсизлик қоидалари кучайтирилгани маълум қилинганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг