Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Францияда миллионер Тапи ва рафиқасини калтаклаб кетишди

Францияда миллионер Тапи ва рафиқасини калтаклаб кетишди

Фото: «Global Look Press/Alexis Sciard»

Франциялик миллионер, сиёсатчи, жамоат арбоби Бернард Тапи ва унинг рафиқасини 4 апрелга ўтар кечаси ўз уйларида калтаклаб, боғлаб кетишди, дея хабар берди BFMTV.

Ҳодиса Парижнинг Комб-ла-Виль коммунасида Тапининг уйида содир бўлган. ОАВ хабар беришича, босқинчилар ўғирлик мақсадида уларнинг уйига киришганда эр-хотин ухлаётган бўлишган.

Номаълум кимсалар тадбиркор ва унинг рафиқасини калтаклаб, боғлашган ва заргарлик буюмларини ўғирлаб кетишган. Дастлабки маълумотларга кўра, улар тўрт киши бўлган.

Полиция ва қутқарувчиларга уларнинг қўшнилари хабар беришган. Қайд этилишича, бизнесменнинг рафиқаси енгил тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Ўзи эса шифохонага боришдан бош тортган.

Версаль суд полицияси тергов ҳаракатларини бошлаб юборди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг