Франциядаги тарихий орол террор хавфи туфайли бўшатилди

Франция рамзларидан бири бўлган, ҳар йили 3 миллиондан зиёд сайёҳ ташриф буюрадиган Мон-Сен-Мишел ороли террор хавфи туфайли бутунлай бўшатилди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.
Мамлакат шимолидаги туристик Мон-Сен-Мишел оролидаги кишилар вертолётда хавфсиз ҳудудга кўчирилди.
Мишел ҳудуди ҳокими Жин-Марс Сабаценинг журналистларга берган интервьюсида бугун, 22 апрель куни эрта тонгда сайёҳларга қўшилиб кемага минган бир киши полицияда шубҳа уйғотган. Оролга етиб борганида уни полиция ходимлари текширмоқчи бўлишган. У хавфсизлик ходимларига «ўлдираман» дея ўшқира кетган.
Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, шубҳали кимса сабабли оролга борувчи кемалар қатнови тўхтатилган. Оролдаги барча сайёҳлар хавфсиз жойга кўчирилган, биноларда тинтув ўтказилган.
Париждаги Эйфел минорасидан кейинги энг кўп сайёҳ ташриф буюрадиган оролда 50 киши яшайди. Бу орол 1979 йили ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий мерослар объекти рўйхатига киритилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter