МХҚ раиси, вазирлар ва элчи... – футзал бўйича Қирғизистон президенти жамоаси таркиби аниқ бўлди
Қирғизистонда ўтказиб келинаётган футзал бўйича «Мурас» турнири жорий йил 14-15 декабр кунлари «Газпром – болалар учун» спорт-соғломлаштириш мажмуасида ва Бишкекдаги «Каба уулу Кожомкул» номидаги спорт саройида бўлиб ўтади.
Мазкур турнирда иштирок этадиган 16 жамоанинг бири – мамлакат президенти Садир Жапаров жамоасининг таркиби эълон қилинди.
Президент Жапаровнинг матбуот котиби Эрбол Султонбоевга кўра, жамоа 15 кишидан иборат ва улар:
- Садир Жапаров – Қирғизистон Республикаси Президенти;
- Қамчибек Ташиев – Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси;
- Медетбек Букуев - Қирғизистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси;
- Аяз Баетов – адлия вазири;
- Алмаз Бакетаев — Молия вазири;
- Нуртазин Жетибаев - Давлат қурилиш директори;
- Худойберген Базарбоев — меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция вазири;
- Алмасбек Абитов – Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг Жогорку Кенешдаги доимий вакили;
- Умбетали Қидиралиев – «Қумтор» олтин кони директорлар кенгаши аъзоси;
- Азиз Аалиев – Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси бошқаруви раиси;
- Муса Жаманбоев – Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси;
- Майрамбек Қалибоев – Президент Администрациясининг имтиҳон топшириш бўлими эксперти;
- Айбек Жунушалиев – Давлат раҳбари Администрацияси Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларини тайёрлаш бўлими мудири;
- Талант Иманов – рақамли ривожланиш вазири;
- Шабданбоев Канат – Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирининг ўринбосари – Жисмоний тарбия ва спорт департаменти директори.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида президент маъмурияти жамоаси «Мурас» турнирида ғолиб чиққан ва ютуқ эвазига олинган 1 млн сом Меҳрибонлик уйларига тақдим қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter