«Ғалаба кунида хорижий раҳбарлар Москвага таклиф қилинмаган» ― Песков
Хорижлик давлат раҳбарлар 2022 йил 9 май куни Ғалаба кунини нишонлаш учун Москвага таклиф қилинмади. Бу ҳақда журналистларга Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
«Биз Ғалаба кунига ҳеч қандай хорижий давлат раҳбарларини таклиф қилганимиз йўқ. Гап шундаки, бу юбилей сана эмас», — дея изоҳлади Кремль вакили. — «Бу бизнинг байрамимиз, бу бутун Россия, барча руслар учун муқаддас байрам».
Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, бу — Ғалаба паради учун Москвага келиш режаларини Россия ҳукумати билан баҳам кўрмаган Беларусь президенти Александр Лукашенкога ҳам тегишли.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter