Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гавайида тошқин кўприк ва уйларни вайрон қилди (видео)

Гавайида тошқин кўприк ва уйларни вайрон қилди (видео)

Кадр из видео

Маруи шаҳрида тошқин оқибатида сув омбори вайрон бўлди, маҳаллий аҳоли уй-жойлари зарар кўрди, одамларни эвакуация қилиш тўғрисида эълон қилинди. Бу ҳақда korrespondent.net хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Хайкудаги тўғон 8 март куни бузилган. Бироқ узоқ давом этган ёмғирлар вазиятни янада ёмонлаштирган. Дарёнинг қуйи қисмида яшовчи маҳаллий аҳолига ҳокимият эвакуация қилишни маслаҳат бермоқда.

Сув тошқини туфайли кўприк ва уйлар жиддий зарар кўрган, 1300 уй электрсиз қолгани аниқланди.

Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, ушбу ҳудудда 40 йилдан бери бундай кучли тошқин қайд этилмаганди. Улар 15 дақиқада тўғон бутун бир кўчани қандай қилиб йўқ қилганига гувоҳ бўлишди.

 
 
 
 
 
Bu gönderiyi Instagram'da gör
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

NowThis (@nowthisnews)'in paylaştığı bir gönderi

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг