Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ғазо фожиасига бир йил: Эрдўғон Нетаняҳу борасида кескин баёнот берди

Ғазо фожиасига бир йил: Эрдўғон Нетаняҳу борасида кескин баёнот берди

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху ҳам худди нацистлар етакчиси Адолф Гитлер тўхтатилганидек тўхтатилади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Х ижтимоий тармоғида ёзди.

Эрдўғоннинг ушбу кескин баёноти Ғазодаги можаро бошланганининг бир йиллиги сабаб янграган. 

Туркия президентининг сўзларига кўра, Исроил эртами-кечми «бир йил давомида содир этган ва шу кунгача давом эттираётган бу геноцид учун тўлов тўлайди».

Эрдўғон Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняхуни фашистлар Германияси етакчиси Адолф Гитлерга қиёслади ва у ҳам «инсониятнинг умумий иттифоқи томонидан тўхтатилишини» айтди.

Яқин Шарқдаги вазият 2023 йил 7 октябрда, ҲАМАС Ғазо секторидан Исроил ҳудудига кирганида кескинлашди. Бунга жавобан Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху мамлакат уруш ҳолатида эканини маълум қилди. Минтақадаги шафқатсиз можаро бир йилдан ортиқ давом этмоқда, қўшни давлатлар ҳам унинг орбитасига аста-секин тортилмоқда. Уруш оқибатида 50 мингга яқин фаластинлик ҳалок бўлди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг