Ғазода 24 соатда 90 дан зиёд инсон ҳалок бўлди

Исроил армиясининг Ғазо секторидаги ҳужуми оқибатида бир кунда 90 дан зиёд инсон ҳалок бўлди, дея хабар берди анклав соғлиқни сақлаш вазирлиги 15 июл куни берган баёнотида.
«Сўнгги 24 соатда Ғазо сектори шифохоналарига 93 кишининг жасади ҳамда жароҳатланган 278 киши келтирилди», — дейилади хабарда.
Исроилнинг ҳужумлари оқибатида Ғазода 18 мартдан буён ҳалок бўлганлар сони 7,6 минг нафарга етган. БМТ маълумотига кўра, Исроил ҳужумларни қайтадан бошлаган 18 мартдан бери анклавда яшовчиларнинг 640 мингга яқини ёки Ғазо сектори аҳолисининг учдан бир қисми кўчирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter