Ғазога бешта давлат қўшин киритади
Бешта давлат ўз ҳарбийларини Ғазо секторидаги Халқаро барқарорлик кучларида иштирок этишга жалб қилди. Бу ҳақда ушбу тузилма қўмондони генерал-маёр Жаспер Жефферсга таяниб, Reuters хабар берди.
“Бугун биринчи бешта давлат — Индонезия, Марокаш, Қозоғистон, Косово ва Альбания Халқаро барқарорлик кучларида хизмат ўташ учун ўз қўшинларини жалб қилганини эълон қилишдан ниҳоятда мамнунман. Миср ва Иордания полицияни ўқитиш мажбуриятини олди”, деди Жефферс Тинчлик кенгашининг биринчи йиғилишида сўзлаган нутқида.
Маълум қилинишича, халқаро кучлар Ғазо жанубидаги Рафаҳ шаҳрига жойлаштирилади, у ерда полициячиларни ўқитади. Жефферс ҳар бир давлат қанча ҳарбий жўнатишига аниқлик киритмаган. Аммо Ғазо секторида Халқаро барқарорлаштириш кучларининг жами 20 минг аскари бўлади ва 12 минг полициячи ўқитилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter