Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Глобал Жануб кимники?

Глобал Жануб кимники?

Фото: ИноСМИ

«Глобал Жануб» ибораси, «олтин миллиард»дан ташқаридаги 100 дан ортиқ мамлакатлар гуруҳининг муносабатларидаги мураккабликларни тўлиқ акс эттира олмагани учун, бемаънидек туюлади. Аммо бу ибора «лагер»нинг у томонида — Жо Байден, Эммануэл Макрон, бу томонида — Владимир Путин ва Си Цзинпиннинг тилидан тушмаяпти.

Хўш, Глобал Жанубнинг энг зўри ким ёки у кимнинг қўлида? Шу саволга қизиққан The Economist журнали кутилмаган жавоб олди.

Ўтказилган тадқиқотда қатор омиллар ҳисобга олинди. Бу дипломатик иштирок кўлами, қурол-яроғлар савдоси ҳажми, савдо ҳажми, шунингдек, кичик мамлакатларнинг катта мамлакатлардан қарздорлиги ва бошқалар. Буларнинг барчаси бир мамлакатни иккинчиси билан маҳкам боғлаб турувчи ришталар.

Ана шундай боғламлар сони бўйича АҚШ тенгсиз. АҚШ — Глобал Жануб етакчиси.

Бироқ америкаликларни Хитой пойма-пой таъқиб қилмоқда.

Учинчи ўринда — Франция.

Жануб учун курашда Ҳиндистон Россияни қувиб ўтди.

Исталган ҳолатда ҳам 2030-йилларда «Глобал Жануб» учун кураш АҚШ ва Хитой ўртасида кечади. Франция, Ҳиндистон, Россия ва бошқалар — томошабин ролида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг