Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Глобал қора иқтисодиётнинг дояси — АҚШнинг санкциялари

Глобал қора иқтисодиётнинг дояси — АҚШнинг санкциялари

Хитой етакчилигидаги глобал қора иқтисодиёт АҚШнинг санкциялари сабабли пайдо бўлган. Бу ҳақда The Wall Street Journal ёзмоқда.

Россия, Эрон, Венесуэла, Шимолий Корея, Хитой ва бошқа «авторитар режимлар» ҳукмрон мамлакатларга нисбатан мисли кўрилмаган даражада молиявий ва савдо чекловлари жорий этилган, деб ёзди нашр. Ҳолбуки, бу мамлакатлар ҳозирда уларга нисбатан Вашингтон қўллаган санкциялардан ўзларини ҳимоя қила оладилар.

Хусусан, Россия, Эрон ва Венесуэла нефтни Хитойга сотишмоқда, эвазига санкцияга тушган маҳсулотларни Чин мамлакатидан харид қила оладилар.

«Хитойга нефтни сотишдан тушган пуллар Эрон ва Россия иқтисодиётини ушлаб турибди ва Ғарб санкцияларини йўққа чиқармоқда», — эксперт Кимберли Донован.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг