Гонгконгдаги осмонўпар бинода ёнғин содир бўлди. Ёнғин 9 соатда ўчирилган
Гонконгнинг машҳур ҳудудларидан бири бўлган Чимсачейда қурилаётган осмонўпар бинода содир бўлган ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан 9 соат деганда бартараф этилди.
Пайшанба куни кечқурун, Тошкент вақти билан 22:46да бошланган ёнғин жиддийлик даражаси бўйича 4-даражали деб топилган.
Расмий маълумотларга кўра, ёнғинда янги қурилаётган 42 қаватли бино атрофида фойдаланиб турилган ёғоч нарвонлар ёнган.
Ўт ўчирувчиларнинг маълум қилишича, ёнган нарвонларнинг айрим қисмлари қўшни биноларда кичик ёнғинларга сабаб ҳам бўлган, бироқ улар тезда ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида икки киши жароҳатланган. Ёнғинни ўчиришда 130 дан ортиқ маҳаллий аҳоли эвакуация қилинган. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
42 қаватли осмонўпар бино қурилиши жорий йилда якунланиши керак эди. Ҳозирча ёнғин сабаблари маълум қилинмаган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter