Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гренландия музликлари остидаги АҚШ ҳарбий базаси топилди

Гренландия музликлари остидаги АҚШ ҳарбий базаси топилди

Фото: NASA

NASA олимлари радар тизимини синовдан ўтказиш пайтида Гренландия музликлари остидаги Camp Century АҚШ ҳарбий базасини аниқлашди, деб ёзди The Wall Street Journal.

База совуқ уруш йилларида бир неча йил фаолият юритган. 1967 йилда ёпилганидан сўнг қор ва муз остида қолиб кетган. Ҳозир мажмуа 30 метр чуқурликда жойлашган.

Фото: The Wall Street Journal

Ўтмишда Camp Century ядровий реакторда ишлаган. База Пентагоннинг ядровий ракеталарни учиришга мўлжалланган тармоқ қуриш кўзда тутилган Iceworm номли лойиҳасининг бир қисми ҳисобланган. Ушбу объект 600 тага ядровий каллакни сиғдирган, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг