Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гренландия музликларида гигант вируслар топилди

Гренландия музликларида гигант вируслар топилди

Орхус университети (Дания) олимлари Гренландия муз қатлами юзасида гигант вирусларни топишди. Тадқиқот шуни кўрсатдики, бу организмлар глобал исишга ҳам чидай олади. 

Илгари микроорганизмлар музда яшаши маълум бўлган эди. Қишда улар ухлаб қолишади, лекин баҳор келиши билан тарқалишни бошлайдилар ва қуюқ рангда катта майдонларни бўяшади. Қорайган муз қуёш нурларини қайтара олмайди, бу эса тез эришга ва глобал исишнинг кучайишига олиб келади.

«Биз уларнинг (вирусларнинг) қанчалик ўзига хослигини ва қанчалик самарали эканлигини ҳали билмаймиз. Аммо уларни янада чуқурроқ ўрганиш орқали биз ушбу саволларнинг баъзиларига жавоб беришга умид қиламиз», — таъкидлади илмий иш муаллифлари.

Одатда, вируслар бактерияларга қараганда анча кичикдир. Уларнинг ўлчамлари 20 дан 200 нанометргача. Гигант вируслар 2,5 микрометргача ўсади. 

Гигант вируслар биринчи марта океанда 1981 йилда топилган. Аммо яқин вақтгача улар муз ва қор юзасида ҳеч қачон топилмаган эди. Олимлар ДНК таҳлили туфайли уларни аниқлашга муваффақ бўлишди, чунки бу организмларни ҳатто кучли микроскоп билан ҳам кўриш мумкин эмас. Даниялик тадқиқотчилар гигант вирусларнинг экотизимдаги ролини яхшироқ тушуниш учун таҳлил қилишни давом эттириш ниятида, деб хабар беради Microbiome.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг