Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ҲАМАС қуролларни қаердан оляпти? Кутилмаган жавоб

ҲАМАС қуролларни қаердан оляпти? Кутилмаган жавоб

Исроил томонининг фикрича ҲАМАС Ғазо секторидаги урушда қўллаган қуролларнинг катта қисми яҳудий давлати ҳарбийларига тегишли. Бу ҳақда The New York Times газетаси Ғарб ва Исроил расмийлари, шунингдек, Исроил разведкаси вакилларига асосланиб хабар берди.

Мақолада айтилишича, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати аъзолари узоқ йиллар давомида портламаган Исроил снарядларини қўлга киритган, шунингдек, омборлардан Исроил қуролларини ўғирлашга муваффақ бўлган.

«Разведка маълумотлари шуни кўрсатдики, ҲАМАС ўзининг кўп сонли ракеталари ва танкга қарши қуролларини Исроил Ғазо секторига ташлаганида портламай қолган минглаб снарядлардан тўплашга муваффақ бўлган», — деб ёзади газета.

Мақола муаллифларининг таъкидлашича, ўқ-дориларнинг тахминан 10 фоизи одатда портламайди, аммо Исроилда бу кўрсаткич юқорироқ бўлиши мумкин. Исроил арсеналига Ветнам уруши давридан қолган ракеталар ҳам киради, улар узоқ вақтдан бери ишлаб чиқарилмаяпти. Улардан баъзиларининг муваффақиятсизлик даражаси 15 фоизгача бўлиши мумкин, деди исроиллик разведка зобитларидан бири.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил октябридан буён Исроил Ғазо секторини тинимсиз бомбаламоқда. 

ҲАМАС гуруҳининг қуролланиши ҳақида турли ихтилофлар юради. Одатда унга Эрон ёрдам бераётгани айтилади, шунингдек, Украина томони талқинига кўра, ҳаракатга Россия ҳам билвосита ёрдам берган бўлиши мумкин. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг