Ҳамбург аэропорти электрсиз қолди

Бугун Германиянинг Ҳамбург халқаро аэропорти электрсиз қолди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Бунга кабеллардаги қисқа туташув сабаб бўлган», — деб ёзади «Spiegel» журнали. Аэропорт маъмурияти вазиятни ўнглаш учун бор имкониятини ишга солмоқда.
Ҳамбург аэропорти Германиядаги энг йирик бешинчи халқаро аэропорт ҳисобланади. Унинг терминаллари орқали ҳар йили 17 миллион йўловчи сафар қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter