Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳар тўртинчи 30 ёшли оила қуришни истамайди — Япония

Ҳар тўртинчи 30 ёшли оила қуришни истамайди — Япония

Фото: «Коммерсант»

Японияда яшовчи ҳали турмуш қурмаган 30 ёшлиларнинг ҳар тўртинчиси келажакда ҳам ўз оиласи бўлишини истамайди. Ҳукумат тадқиқотларига асосланган Kyodo агентлиги шундай хабар берди.

Шахсий эркинликни йўқотиб қўйишдан чўчиш, рўзғор ташвишлари, харажатларнинг кўпайиши — оила қуришни истамаётганлар дастаклаётган асосий омиллар шулар.

Тадқиқотда 20 ёшдан 60 ёшгача бўлган 20 минг нафар япониялик қатнашди.

Натижалар: 30 ёшдаги эркакларнинг 54,6 фоизи, аёлларнинг 62,6 фоизи никоҳдан ўтган. 30 ёшлилар орасида олдин никоҳдан ўтмаган, бироқ келажакда турмуш қуриш истагидагилар эркаклар ва аёллар ўртасида бир хил — 46,4 фоизни ташкил этди. Келажакда турмуш қуришни истамаётганлар эса эркаклар орасида — 26,5 фоиз, аёллар орасида — 25,4 фоиз.

Бундан ташқари, 20 ёшлилар ўз келажагини қандай кўраётгани ҳам маълум бўлди: 19,3 фоиз эркаклар ва 14 фоиз аёллар келгусида оила қуриш ниятида эмас.

Юқоридаги тадқиқотга кўра, 2021 йилда Японияда рўйхатга олинган никоҳлар сони 514 мингтага тушиб кетди — бу Иккинчи жаҳон урушидан бери энг паст кўрсаткич.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг