Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳавоси энг тоза ва нотоза мамлакатлар рейтинги эълон қилинди

Ҳавоси энг тоза ва нотоза мамлакатлар рейтинги эълон қилинди

Дунёнинг турли минтақаларида ҳаво тозалигини ўрганишга бағишланган тадқиқот кўрсатишича, 2021 йилда ҳеч қайси мамлакат Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) талабларини бажара олмади.

Швейцариянинг IQAir компанияси ўтказган тадқиқотда 6 475 та шаҳардан фақат 222 тасида ҳавонинг ўртача сифати ЖССТ стандартига мувофиқ келган. Барча ахборотлар реал вақт тартибида, яъни бир пайтнинг ўзида олинган.

ЖСТТ талабларига мувофиқ, ҳавода PM2,5 зарарли зарраларининг миқдори йилига бир куб метрга 5 микрограммдан юқори бўлмаслиги керак.

Ҳавоси энг нотоза мамлакат Бангладеш — барча маълумотлар таҳлили шуни кўрсатмоқда. Кейинги ўринларда: Чад, Покистон, Тожикистон, Ҳиндистон, Ўмон, Қирғизистон, Баҳрайн, Ироқ ва Непал. Ҳавонинг ифлосланиш даражаси Ҳиндистон, Покистон ва Бангладешда ЖССТ талаблари даражасидан 10 баравар юқори!

Дунёдаги энг ҳавоси ёмон пойтахт-шаҳар — Деҳли (Ҳиндистон).

Янги Каледония, Виржин ороллари (АҚШ), Пуэрто-Рико, Кабо-Верде, Саба (орол), Финляндия, Гренада, Багама ороллари, Австралия ва Эстония — дунёнинг ҳавоси энг яхши ҳудудлари. Қолаверса, Норвегия, Дания, Швеция, Япония, Канада ва Буюк Британия ҳам ҳаво сифати энг яхши мамлакатлар қаторида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг