Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳайвонот боғидаги фил, буғу ва бошқа ўтхўр ҳайвонлар арчахўрлик зиёфатини бир йил кутади

Ҳайвонот боғидаги фил, буғу ва бошқа ўтхўр ҳайвонлар арчахўрлик зиёфатини бир йил кутади

фото: @GermanEmbassy

Берлин ҳайвонот боғидаги тўрт оёқли «гурманлар» – филлар ва буғулар бир йилда бир марта зиёфатга таклиф қилинади: яъни сотилмай қолган арча дарахтларини тўйгунича ейишади.

Бу зиёфат анъанага айланган: ҳайвонот боғидаги ўтхўр ҳайвонлар маҳаллий корхоналар томонидан совға қилинган яъни сотилмай қолган дарахтларни қарсиллатиб чайнаб мазза қилишади.

 

«Биз арча дарахтларини жуда мазали деб ҳисоблаймиз, чунки уларни ҳар доим тўрт оёқли «гурманлар» бир неча дақиқадаёқ «тинчитиб» ташлашади», – дейди ҳайвонот боғи матбуот котиби Свенжа Айзенбарт.

Ҳайвонот боғи ишлатилган янги йил арчаларини аҳолидан қабул қилмайди, чунки уларда безак қолдиқлари бўлиши мумкин, бу эса ҳайвон соғлиғи учун хавфли ҳисобланади. Ҳайвонлар бундай зиёфатга йилда бир марта таклиф қилинади ва улар ҳар доим январни интиқлик билан кутишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг