Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистон Покистонга агрессив жавоб беришини таъкидлади

Ҳиндистон Покистонга агрессив жавоб беришини таъкидлади

Ҳиндистон Покистон билан муносабатлардаги кескинлашувни хохламайди, аммо агар Исломобод томонидан ҳарбий ҳужум қилинса, жуда қаттиқ жавоб беришини билдирди. 

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Нью-Делида бўлиб ўтган Ҳиндистон ва Эрон қўшма комиссияси йиғилишидаги нутқида, мамлакатнинг Покистон билан муносабатларда низо кўтаришни истамаслигини айтиб, лекин ҳарбий ҳужум ҳолатда Ҳиндистоннинг жавобини «жуда қаттиқ бўлишини» таъкидлади.

Джайшанкар бундан ташқари, 22 апрель куни Пахалгамда тинч аҳолига терористлар томонидан қилинган ҳужумга жавобан Ҳиндистон 7 майда трансчегаравий терористик инфратузилмани йўққа чиқарганини айтиб, «Жавобимиз аниқ ва ҳисобланган эди», деб қўшимча қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг