Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистон, сайлов: Нарендра Моди жуда жиддий қаршиликка дуч келди

Ҳиндистон, сайлов: Нарендра Моди жуда жиддий қаршиликка дуч келди

Бош вазир Нарендра Модининг «Бҳаратия Жаната» партияси альянси парламент сайловларида ғалаба қозонмоқда. Бироқ, ҳукмрон алянснинг экзит-полл натижалари башорат қилганидан анча кам овоз тўплаган. 

Times of India газетаси томонидан эълон қилинган охирги овозлар ҳисобига кўра, ҳукмрон альянс парламентдаги 543 ўриндан 300 ўринга эга. Мухолифатдаги INDIA блоки 230 ўринни эгаллаган. Баъзи йирик штатларда, жумладан Уттар-Прадеш, Махараштра ва Ражастанда мухолифат жуда яхши натижа қайд этган.

Агар ҳукмрон партия ғалаба қозонса, бу парламентдаги кўпчилик ўринларни эгаллаган учинчи муддат бўлади.

Ҳиндистонда сайловлар 19 апрелдан 1 июнгача — 44 кун давом этди. Бу Ҳиндистонда 1947 йилдан бери энг узун сайловлардан бири. Ҳиндистонда рекорд даражадаги иссиқлик туфайли 33 киши сайлов участкаларида ҳалок бўлди. Овозларни санаб чиқишнинг якуний натижалари бугун, 4 июн куни эълон қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг