Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда 38 нафар шахс ўлимга ҳукм қилинди

Ҳиндистонда 38 нафар шахс ўлимга ҳукм қилинди

Иллюстратив фото

Ҳиндистон суди Аҳмадободдаги портлашларда айбланаётган 38 кишини ўлимга ҳукм қилди, деб хабар берди «India TV». 2008 йилда содир этилган ушбу хунрезлик оқибатида 60 га яқин инсон ҳаётдан бевақт кўз юмганди.

Аҳмадободдаги портлашларга дахлдор жами 49 нафар шахс судга тортилганди. Уларга қотиллик, ўлимга қасд қилиш, исёнга чақириш, эътиқоди турлича одамлар ўртасига нифоқ солиш ҳамда терроризмга қарши қонун бандларини бузиш каби айбловлар илгари сурилганди.

«Аҳмадободдаги махсус суд жума куни ҳукм чиқарди: судланувчиларнинг 38 нафари ўлим жазосини олди, 11 киши умрбод озодликдан маҳрум этилди», — деб хабар берди телеканал.

2008 йилнинг июль ойида Аҳмадободда саноқли дақиқалар фарқи билан 22 та портлаш содир этилганди. Ўшанда 56 киши ҳалок бўлган, 200 дан ортиқ инсон жароҳатланганди. Эртаси куни полиция жанубдаги Сурат шаҳрида портламай қолган 10 та портлатиш мосламасини топган. Теракт учун жавобгарликни ўшанда «Ҳинд мужоҳидлари» гуруҳи ўз бўйнига олганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг