Ҳиндистонда автобус дарага қулади

Ҳиндистонда автобус дарага қулаб тушди. Маҳаллий NDTV телеканалининг хабар беришича, саккиз нафар йўловчи ҳалок бўлган ва яна 11 киши турли даражадаги тан жароҳати олган.
Ҳодиса 10 март куни Тиса шаҳри яқинидаги Химачал-Прадеш туманида юз берган. Штат бош вазири Жайрам Тхакур минтақавий ассамблеянинг эрталабки йиғилишида воқеа сабабларини аниқлаш учун текширув ўтказишни буюрганини маълум қилди.
Тисадаги автоҳалокатда ҳалок бўлганлар ва ярадорлар ҳақидаги қайғули хабарни эшитдим. Марҳумларнинг руҳига осойишталик, оилаларига ушбу мусибатни енгишларида куч-қувват берсин, деб ёзган Тхакур Twitterда.
Унинг сўзларига кўра, жароҳат олганлар шошилинч равишда Чамба округи тиббиёт марказига ётқизилган. Тўрт киши оғир аҳволда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter