Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда бир кунда 38 киши яшин уришидан ҳалок бўлди

Ҳиндистонда бир кунда 38 киши яшин уришидан ҳалок бўлди

Фото: India Today

Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатида чоршанба куни ёмғир пайтидаги яшин уриши оқибатида камида 38 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда India Today газетаси хабар берди.

Кучли ёғингарчилик сув тошқинларини келтириб, штат ҳаётини издан чиқариб юборган.

Яшин қурбонлари асосан фермалар ишчилари ва ёмғирдан қочиб дарахтлар панасида яширинган одамлар бўлган. Энг кўп ҳалок бўлганлар Пратапгарх шаҳрида қайд этилган. Бундан ташқари, ўнлаб одамлар чақмоқ уриб, куйиш жароҳати олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг