Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда чақмоқ уришидан 60 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда чақмоқ уришидан 60 киши ҳалок бўлди

Иллюстратив фото

Ҳиндистон шимолида чақмоқ уриши натижасида камида 60 киши, шу жумладан, Ўрта асрлар саройига ташриф буюраётганда селфи тушишга уринган ўндан ошиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда NDTV телеканалида хабар берилди.

Қайд этилишича, Уттар-Прадешда якшанба куни чақмоқ уриши натижасида 41 киши вафот этган.  Ҳодиса асосан қишлоқ жойларида бўлиб, унда аёллар ва болалар фалокат қурбони бўлишган.

Жайпур яқинидаги машҳур Амбер сарой мажмуасига ташриф буюрган сайёҳлар орасида ҳам оммавий ўлим ҳодисаси юз берган. Қалъанинг кузатув минорасига урилган чақмоқ ўша пайтда селфига тушаётган 11 кишини ўлдирган.

Штат бўйлаб яна тўққиз киши якшанба куни чақмоқ уриши натижасида вафот этган.

Бош вазир Нарендра Моди қурбонларнинг оилалари ва чақмоқ чақиши қурбонларига моддий товон тўлашини эълон қилган.

Ўтган йили ҳам Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатининг турли жойларида чақмоқ уриши натижасида кўплаб инсонлар ҳалок бўлишганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг