Ҳиндистонда маймун чечаги оқибатида илк ўлим қайд этилди
Ҳиндистоннинг Керала штатида яшовчи 22 ёшли фуқаро Бирлашган Араб Амирликларидан қайтганидан сўнг, бир неча кун ўтиб, вафот этди. Унда маймун чечаги аниқланган, деб хабар берди «The Indian Express».
Бу маймун чечаги вирусини юқтириш оқибатида Ҳиндистондаги — биринчи, Африкадан ташқаридаги — тўртинчи ўлим ҳолати.
Вафот этган ҳинд фуқароси Амирликлардан қайтганидан сўнг соғлиғидан шикоят қилмаган, фақат 26 июль куни тана ҳарорати юқорилаганидан сўнг шифокорларга мурожаат қилганди.
Ҳинд шифокорлари унда маймун чечаги симптомларини аниқлашмаган, ўлимига энцефалит ёки чарчоқ сабаб бўлган, деб ҳисоблашган. Бироқ 30 июль куни, бемор вафотидан сўнг, унинг қариндошлари у БААда топширган маймун чечаги бўйича тест мусбат чиққанини хабар қилишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter