Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонлик аёл Дубайга олиб бормагани учун эрини бир уриб ўлдириб қўйди

Ҳиндистонлик аёл Дубайга олиб бормагани учун эрини бир уриб ўлдириб қўйди

Ҳиндистонда 38 ёшли аёл эрини бир зарб билан ўлдириб қўйди. Бунга эркакнинг туғилган кунини нишонлаш учун турмуш ўртоғини Дубайга олиб бориш ва қимматбаҳо совғалар олиб беришдан бош тортгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Рад жавобидан ғазабланган аёл эрининг юзига мушт туширган. Ушбу зарба натижасида эркакнинг бурни ва тишлари синган. Текширувларга кўра, у кўп қон йўқотиши сабабли вафот этган.

Маҳаллий полицияга кўра, воқеа 24 ноябрь куни Ҳиндистоннинг Пуне шаҳридаги содир бўлган.  Жуфтликнинг оила қурганига олти йил бўлган.

Айни пайтда эрининг қотилига айланган аёлга нисбатан жиноят иш қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг