Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳолландия Сенати «бурқа»ни тақиқлади

Ҳолландия Сенати «бурқа»ни тақиқлади

Фото:«Sabah.com»

Ҳолландия Сенати таълим, соғлиқни сақлаш, жамоат транспорти ва давлат идораларида киши юзини тўсадиган кийим «бурқа»да юришни тақиқловчи қонунни тасдиқлади. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Қонунга кўра, фуқаролар жамоат жойларида, таълим, соғлиқни сақлаш муассасаларида ҳамда жамоат транспортида юзини ёпиб юриши, ниқоб тақиб олиши ман этилади.

Сенатда 31 та қарши, 44 та ёқлаб берилган овоз натижасида қабул қилинган қонуннинг қачон кучга кириши ҳали номаълум.

Диний эркинликни чеклаши туфайли ушбу қонун лойиҳаси Ҳолландия давлат кенгаши томонидан тавсия қилинмаган, лекин 2016 йили Вакиллар палатаси томонидан қабул қилинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг