Идлибда мина ўрнатилган машина портлаб кетди

Суриянинг Идлиб шаҳрида мина ўрнатилган машина портлаб кетди. Ҳодиса оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 11 киши яраланди, дея хабар беради «Gazeta.ru» нашри.
Сурия муҳолифатидаги манбанинг маълум қилишича, портлаш Идлибнинг Ал-Қусур кўчасида содир бўлган.
Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча номаълум.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter