Иккинчи жаҳон урушидан қолган ҳарбий снаряднинг портлаши одам ўлимига сабаб бўлди
Россиянинг Екатеринбург шаҳри яқинида Иккинчи жаҳон уруши давридан қолган ҳарбий снаряд портлаб кетди, деб хабар берди «Урал» ГТРК.
Реж шаҳарчасидаги портлаш оқибатида олти киши жароҳат олган, бир киши ҳалок бўлган. Таъмирлаш ишлари пайти топилган снарядни зарарсизлантиришга уриниш унинг портлашига олиб келган.
Ҳодиса оқибатида турли даражада куйиш жароҳати олган жабрланувчилар шифохонага жойлаштирилган. Уларнинг бири жонлантириш бўлимига ўтказилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter