Илон Маск АҚШдаги барча болаларга SpaceX акцияларини бепул тарқатмоқчи
Америкалик миллиардер Илон Маск 2027 йилда АҚШдаги 18 ёшгача бўлган барча болаларга SpaceX компаниясининг биттадан акциясини бепул беришни ваъда қилди.
Маск бу ташаббус ҳақида X ижтимоий тармоғида маълум қилиб, у келгусида амалга ошириладиган шунга ўхшаш лойиҳаларнинг биринчиси бўлишини таъкидлаган.
Маълумотларга кўра, АҚШда 18 ёшгача бўлган қарийб 72 миллион нафар бола бор. Уларнинг ҳар бирига биттадан SpaceX акцияси берилса, умумий қиймати тахминан 10,5 миллиард доллар бўлади.
Август ойидаги маълумотларга кўра, Маск SpaceX компаниясининг 4,8 миллиардга яқин акциясига эгалик қилган. Опционлар ва мукофотлар ҳисобидан у яна 1,6 миллиардга яқин акция олиши мумкин.
Маскнинг бу баёноти Anthropic компанияси ўз акцияларининг 5 фоизини жамоат манфаатларига хизмат қилувчи жамғармага ажратишини эълон қилганидан кейин янгради. Миллиардер бунга жавобан акцияларни жамғармаларга эмас, бевосита одамларга беришни тавсия қилган.
Ҳозирча акцияларни тарқатиш тартиби ва аниқ муддати маълум қилинмаган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter