Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Илон Маскнинг бойлиги 200 миллиард доллардан ошди

Илон Маскнинг бойлиги 200 миллиард доллардан ошди

Space X ва Tesla асосчиси, бир неча кун аввал жаҳоннинг энг бой инсони деб топилган Илон Маскнинг бойлиги 200 миллиард доллардан ошди. Bloomberg Billionaires Index (BBI) рейтинги маълумотлари шундан далолат беради.

Таъкидланишича, сўнгги кунларда тадбиркорнинг бойлиги 14,5 миллиард долларга ўсган. Рейтингнинг иккинчи қаторини Аmazon раҳбари Жефф Безос эгаллаган, унинг бойлиги 1,09 миллиард долларга кўпайиб, жами 186 миллиардга этди.

Учинчи ўринда Microsoft асосчиси Билл Гейтс кетмоқда. Унинг бойлиги 225 миллион долларга ўсди ва ҳозирда 134 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг