Илон Маскнинг Нобел мукофотига номзоди кўрсатилди
Норвегиялик депутат америкалик миллиардер Илон Маскни сўз эркинлиги ҳимоясига қўшган ҳиссаси учун Тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод қилиб кўрсатди.
Daily Mail нашрининг ёзишича, Норвегия парламенти депутати Мариус Нилсен Х компанияси эгаси ва Tesla асосчиси номзодини «сўз эркинлигини қатъий ҳимоя қилгани ва борган сари қутбланиб бораётган дунёда ўз фикрини ифода эта олгани учун» илгари сурганини айтди.
«Маск асос солган, эгалик қилган ёки бошқарган кўплаб технология компаниялари жамиятни яхшилашга, Ер ва коинот ҳақидаги билимларни оширишга ҳамда бутун дунё бўйлабни таъминлашга қаратилган. Улар дунёни янада хавфсизроқ жойга айлантиришга ёрдам берди», дейди Нилсен.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter