Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Илон Маскнинг Украина учун «тинчлик формуласи» қимматга тушди

Илон Маскнинг Украина учун «тинчлик формуласи» қимматга тушди

Фото: CafeF

Таниқли тадбиркор, сайёрамизнинг энг бой кишиси Илон Маск Украинада тинчлик ўрнатилиши учун ўз таклифини берди.

Tesla ва SpaceX компаниялари асосчиси Twitter ижтимоий тармоғида ёзишича, Украинада уруш тугаши учун қуйидагилар бажарилиши шарт:

  • Босиб олинган ҳудудларда БМТ кузатуви остида референдумлар ўтказилади.
  • Қрим Россияга қайтарилади: 1783 йилдан то «Хрушчевнинг хатоси»га қадар бўлгани каби.
  • Қрим сув билан таъминланади.
  • Украина нейтрал давлат бўлиб қолади.

Маскнинг таклифи мунозараларга сабаб бўлди, ундан ғазабланганлар озчилик эмас. Аммо энг таъсирлиси бозор бўлди: «оламшумул» баёнотдан сўнг Tesla акциялари қиймати салкам 9 фоизга арзонлашиб кетди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг