Император мақбарасидан 16 тонна хазина чиқди
Дунёдаги энг йирик — император Цин Ши Хуанди (мил. авв. 259–210 йиллар) мақбарасидаги қазилмалар давомида археологлар 16 тоннали саркофагни топишди. Бу ҳақда Arkeonews хабар берди.
Тахминларга кўра, қабр императорнинг ўғли — шаҳзода Гаоники. Қабр 16 метр чуқурликда жойлашган.
Саркофагдан 6 мингта кумуш танга, совутлар, нефрит, қуроллар, ошхона анжомлари, олтин ва кумушдан ясалган туялар чиққан. Императорнинг яқин қариндошлари ёки олий рутбали жангчиларгина бундай бойликларга эга бўлишган.
Топилма аниқланган жойдаги археологик манзил майдони қарийб 57 квадрат километрни ташкил этади. Бироқ сейсмик фаоллик сабабли аксарият қисмида қазилмалар олиб борилмаган. Цин Ши Хуанди мақбараси табиий катталикдаги саккиз минг нафар терракот жангчи ва отлар билан машҳур. Ер ости шаҳрини эслатувчи мақбара ЮНЕСКО Бутунжаҳон маданий мероси объектлари рўйхатига киритилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter