Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Имрон Хон ўрнига Шаҳбоз Шариф номзоди кўрсатилди

Имрон Хон ўрнига Шаҳбоз Шариф номзоди кўрсатилди

Фото: «URDU BIOGRAPHY»

«Покистон мусулмонлар лигаси-Навоз» партияси етакчиси Шаҳбоз Шариф Покистон бош вазирлиги учун мухолиф партияларнинг ягона номзоди сифатида кўрсатилди, деб хабар берди «ARY News».

Бошқа номзодлар ҳам илгари сурилиши кутилмоқда.

Миллий ассамблея (парламент) янги бош вазир сайловини 11 апрелга белгилаган.

Ишончсизлик вотуми учун 342 депутатдан 174 нафари овоз берганидан сўнг бош вазир Имрон Хон истеъфога чиққанди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг