Индонезияда бортида 65 киши бўлган паром чўкиб кетди

Индонезиянинг сайёҳлар орасида машҳур Бали ороли яқинида паром чўкиб кетиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 30 киши бедарак йўқолди, деб хабар берди CNA.
Мамлакатнинг энг гавжум Ява оролидан Балига йўл олган кема маҳаллий вақт билан кеча соат 23:20 лар атрофида чўккан. Унинг бортида 53 йўловчи ва 12 нафар экипаж аъзоси бўлган. Бундан ташқари, паромда 22 автомобил, жумладан, 14 та юк машинаси бўлган.
Сўнгги маълумотга кўра, паромда бўлганларнинг 31 нафари қутқарилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter