Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Индонезияда санитария чекловларини бузганлар ўликхона машиналарида «сайр» қилдирилди

Индонезияда санитария чекловларини бузганлар ўликхона машиналарида «сайр» қилдирилди

Фото: «Хабар 24»

Индонезиянинг Проболиго шаҳрида (Шарқий Ява вилояти) маҳаллий ҳокимият коронавирус туфайли жорий этилган санитария чекловларини бузганларни ковиддан вафот этганларни ташиган катафалклар (ўликхона машиналари)да сайр қилдирди. Бу ҳақда «The Jakarta Post» ёзмоқда.

Коронавирусга қарши курашиш бўйича ҳукумат махсус гуруҳи раҳбари Угас Ирвантонинг айтишича, маҳаллий бозорлардан бирида ҳимоя ниқобларини тақишни истамаган қарийб 50 нафар сотувчи ва харидор аниқланганидан сўнг «тарбиявий ишлар бўйича суҳбат ўтказишдан кўра» ишончлироқ воситани қўллашга тўғри келган.

«Тартиббузарларга сабоқ бўлсин деб улар COVID-19 дан ўлганларнинг хоклари ташилган машиналарда сайр қилдирилди», — деди Ирванто.

«Worldometer» маълумотига кўра, Индонезия коронавирусни юқтириш ҳолатлари бўйича Осиёда 9-ўринда турибди: жами касалланганлар сони — 196 989 нафар. 8 130 нафар бемор вафот этган, айни пайтда 48 минг нафардан зиёд бемор даволанмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг