Иордания подшоҳи парламент қуйи палатасини тарқатиб юборди
Иордания подшоҳи Абдулла II фармони билан пайшанба куни мамлакат вакиллар палатаси (парламентнинг қуйи палатаси) тарқатиб юборилди.
Аввалроқ Абдулла II мамлакатда парламентга сайловлар ўтказишни буюрганди (10 сентябрда ўтказилади).
Иордания парламенти — икки палатали. Вакиллар (қуйи) палатасига сайловлар ҳар тўрт йилда ўтказилади. Сенат (юқори палата) аъзоларини подшоҳнинг ўзи тайинлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter