Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Якутияда иқлим ўзгариши сабабли ҳайвонларнинг янги турлари пайдо бўлди

Якутияда иқлим ўзгариши сабабли ҳайвонларнинг янги турлари пайдо бўлди

Фото: telegarm-канал Биология Якутия

Олимларнинг фикрича, иқлим ўзгариши ҳайвонлар дурагайларининг пайдо бўлишида роль ўйнаши мумкин  деб хабар бермоқда ysia.ru нашри.

Якутияда минтақа учун атипик ҳайвонлар, қушлар, ҳашаротлар ва ўсимликлар турлари пайдо бўлди. Олимлар буни ердаги иқлим ўзгариши билан боғлашади.

Россия фанлар академияси тадқиқотлар институтининг етакчи илмий ходими Никита Тананаевнинг сўзларига кўра, биринчи навбатда иқлим ўзгариши флора оламига таъсир қилади. Олимлар бу жараённи Якутия ҳудудида кузатмоқдалар. Шу билан бирга, минтақа фаунасида ҳам баъзи ўзгаришлар юз берди, деди мутахассис.

Шундай қилиб, Якутияда арктик капалакнинг янги ноёб кичик тури пайдо бўлди. Арга-Тас тоғ тизмасининг юқори қисмида қора нуқта нақшли ва кулранг қанотли ҳашаротлар топилган, деди эколог.

фото: Роман Яковлев ва Юрий Бахаев/ТГУ

Қутб айиқлари яшайдиган Колима дарёсининг қуйи оқимида аввал учрамаган жигарранг айиқ пайдо бўлган.  Келажакда оқ ва жигарранг айиқ дурагайлари пайдо бўлиши эҳтимоли бор, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг