Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иқтисод бўйича Нобель мукофоти совриндорлари маълум бўлди

Иқтисод бўйича Нобель мукофоти совриндорлари маълум бўлди

Фото: «The Nobel Prize»

Нобель мукофотининг 2019 йил иқтисодий соҳа бўйича мукофоти иқтисодчилар Абҳижит Банержи, Эстер Дуфло ва Майкл Кремер «глобал қашшоқликни енгиллаштириш бўйича экспериментал ёндашувлари учун» берилди. Бу ҳақда «The Nobel Prize» нашрининг Твиттер саҳифасида эълон қилинди.

Ғолиблар 9 миллион швед кронаси (918 минг доллар) пул мукофоти, олтин медал ва диплом билан тақдирланадилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг