Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ирландия асосий банкларидан бирини қутқаришни бас қилди

Ирландия асосий банкларидан бирини қутқаришни бас қилди

Фото: TheJournal.ie

Ирландия ҳукумати мамлакатнинг энг йирик банкларидан бири — Bank of Ireland (Ирландия банки)ни молиявий қутқаришни тўхтатди, деб хабар берди Bloomberg.

Ҳукумат Ирландия банкининг сўнгги 13 йилдан бери ўзига қарашли бўлган улушини сотиб юборди. Давлат 2009–2011 йиллар давомида банкни қўллаш учун 4,7 миллиард евро сарфлади. Банкдаги ўз акцияларини эса энди 6,7 миллиард еврога сотди.

«Солиқ тўловчиларнинг Ирландия банкларини қутқариш учун сарфланган пуллари тикланиши ва бундан фойдалироқ мақсадларга ишлатилиши керак», — деди молия вазири Паскал Доноҳю.

Европанинг айрим мамлакатларида 2000-йилларнинг охирларида молиявий инқироз юз берганида, Ирландия ҳукумати ўз банк секторига 64 млрд евро киритганди. Бу маблағнинг қарийб ярми Anglo Irish Bank ҳамда Irish Nationwide ўртасида тақсимланган, бироқ бу банклар якунда инқироздан чиқа олмаган ва тугатилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг