Ироқдаги ресторанларнинг бирига бомбали ҳужум уюштирилди

Ироқнинг Салоҳаддин вилоятида бир ресторанга бомбали ҳужум уюштирилиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 32 киши яраланди, дея хабар беради «Haber7.com» нашри.
Воқеа Салоҳаддин вилояти маркази Тикрит шаҳрининг шимолидаги Ҳажжож туманида содир бўлган.
Ироқ Соғлиқни сақлаш вазирилиги матбуот котиби Сайф ал-Бадрнинг маълум қилишича, қўпорувчилик оқибатида 5 киши ҳалок бўлган, 32 киши яраланган.
Ироқ қўшини 2014 йил июнь ойида ИШИД назоратига ўтган Салоҳаддин вилоятини 2015 йил охирида қайтариб олган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter