Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИШИД бир оиладан 12 кишининг умрига зомин бўлди

ИШИД бир оиладан 12 кишининг умрига зомин бўлди

Фото:«Russia Today»

ИШИД террорчи гуруҳи Ироқнинг Салоҳиддин вилоятида бир оиланинг 12 нафар аъзосини қатл қилди. Бу ҳақда «Sabah» хабар қилмоқда.

Ироқ қўшини капитани Нўъмон ал-Жубурийнинг маълум қилишича, ИШИД гумашталари Салоҳиддин вилояти Тикрит туманига қарашли ал-Фарҳодийя қишлоғидаги бир хонадонга бостириб кириб оила аъзоларини отиб ташлаган.

Қўпорувчилар оиланинг 12 нафар аъзосини қатл қилган. Улар орасида аёллар ва ёш болалар ҳам бор.

Воқеа учун жавобгарликни ҳануз ҳеч қайси ташкилот ўз зиммасига олмади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг