Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил ҲАМАСнинг олти қўмондони ўлдирилганини эълон қилди

Исроил ҲАМАСнинг олти қўмондони ўлдирилганини эълон қилди

Исроил Мудофаа Кучлари, Разведка бошқармаси, Миллий хавфсизлик агентлиги ва Жанубий Қўмондонлик билан биргаликда ўтказган операцияда 6 ҲАМАС денгиз қўмондони ўлдирилди

"Ўлдирилган жангарилар "Темир қиличлар" уруши даврида Исроил тинч аҳолиси ва хавфсизлик кучларига қарши денгизда терактлар уюштиришни режалаштирган. Ўлдирилганларнинг бир нечтаси 7 октябр куни шафқатсиз қирғинни режалаштиришда иштирок этган", — дея иддао қилинади Исроил баёнотида. 

Исроил ҳозирда ҲАМАС денгиз кучларига қарши ҳарбий амалиётлар олиб бормоқда. Улар “кўп сонли террор нишонлари”, жумладан, ҳарбий кемалар, қурол-яроғ омборлари ва ХАМАСга алоқадор бошқа активларни нишонга олмоқда. 

1 июл куни Исроил армияси Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётини янги ҳудудларга кенгайтиргани ва ўнлаб “террорчилар ва юзлаб террор инфратузилма объектлари” йўқ қилингани ҳақида хабар бергани маълум бўлди. Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари 24 соат ичида анклавдаги 140 та ҳарбий объектга ҳужум қилди.

Ушбу ҳужумларда ўнлаб тинч аҳоли вакиллари ҳам қурбон бўлмоқда. Ғазода қурбон бўлган тинч аҳоли сони 55 мингга яқинлашмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг